Марказ
Бастомбува сихатгохи Фарғона вилояти Қўқон шахридан 15 км масофада жойлашган. Сихатгох 120 ўринга мўлжалланаган бўлиб, 6,5 гектар худудни эгалллаган. Сихатгохда физиотерапия бўлими, стационар бўлими, минерал сув билан даволаш бўлими ва қабулхона бўлимларидан иборат. Стационар булимлари икки каватли биноларда жойлашган булиб стандарт хоналар, полулюкс ва люкс хоналардан иборат. Минерал сув билан даволаш булимида эркаклар ва аеллар учун алохида ванналар булиб, фитобар хизмати хам ташкилланаган. Сиҳатгохда йодобромли шифобахш сувлар гурухига кирувчи 2850 метр чуқурликдан 80ºС иссиқликдаги сув чиқади. Таркибида 21 хил шифобахш тузлар ва элементлар бор.
Шифобахш сув жуда кўп касалликларга даво хисобланиб, ўз таркибида турли шифобахш тузлари ва элементлари мавжудлиги, иссиқлиги ( 80ºС ) юқорилиги билан Республикамиздаги сиҳатгохлар ичида ягона хисобланади.
Ушбу иссиқ сув қўл ва оёқ бўғим касалликлари, бел чурраси (грыжа, протрузия), нерв шамоллашлари, қўл ва оёқ уюшиши (остеохондроз), бўғим ва товондаги туз тўпланиши (артрит, артроз), периферик асаб касалликлари, бавосил (геморрой) касаллиги, эркак ва аёллардаги сийдик қопи, сийдик йўллари шамоллашлари, тери касалликлари, экзема, псориаз, терининг йирингли касалликлари, тери қичималари, темираткининг барча турларини даволаш, қон босимини тушириш хусусиятига эга.
Сиҳатгохда қуйидаги тиббий муолажалар ўтказилади:
-шифобахш минерал тузли ванна
-парафин қўйиш
-массаж (умумий, чегараланган)
-физиотерапия (УВЧ, УЗТ, Электрофорез, Амплипульс, Электросон, Дарсонваль,УФО-терапия(кварц),ПУВА-терапия)
-игна билан даволаш
-стоматология хизмати
-дерматолог маслахати
-гинеколог маслахати
-электрокоагуляция (сўгалларни олиб ташлаш)
-фитотерапия (шифобахш гиёхли ўтлар билан даволаш)
лаборатория текширувлари (умумий кон, умумий сийдик, ахлат тахлиллари, кондаги канд микдори, АЛТ, АСТ, ревма пробалар, билирубин, оксил, тери замбуруги, суртма тахлили, қўтир қўзғатувчисига текшириш.)
Туристик солиқ.
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари сихатгохга келганда вақтинчалик руйхатга (пропискага) куйилади ва кетишда сихатгохда дам олганлик тўғрисида маълумотнома берилади. Рухсат бериш жойларида туристик солиқ хар бир киши учун 3-5 АҚШ доллари миқдорида тўланади.
Болалар сиёсати.
4 ёшгача болаларни жойлаштириш тақиқланади.
4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларни етоқ учун 100% тўлов билан асосий жойда жойлаштириш (шифокор кўрсатмаси бўйича сихатгохда даволаниш , ётоқ ва овқатланиш билан таъминланади)
Стандарт 3 ёки 4 кишилик 1кишига 125 000 сумдан
2 кишилик полулюкс 1 кишига 160 000 сумдан
Люкс 2 кишилик 1 кишига 220 000 сум
«БАСТОМБУВА » сиҳатгохи Сиз азизларга саломатлигингиз доимо аъло даражада бўлишини ва оилавий тинчлик тилаб колади.